Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қачондан Саудия Арабистонига кириш мумкинлиги маълум қилинди
15.09.2020 17:44,  
822

Саудия Арабистони ҳукумати ўз фуқароларининг чет элга чиқиши ва мамлакатга қайтишига 2021 йилнинг 1 январидангина рухсат бериши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг расмий SPA агентлигига таяниб Azon.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, автомобиль, денгиз ва ҳаво йўли орқали ҳаракатланишга қўйилган тақиқ келгуси йилнинг бошида олиб ташланади. Тақиқнинг айнан қачон бекор қилиниши тўғрисида 30 кун аввал аввал хабар берилади.

Шундан сўнг Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатларнинг фуқаролари ҳамда визаси бор хорижликларнинг Саудия Арабистонига киришига рухсат этилади. Улар коронавирусга чалинмагани ҳақида 48 соат аввал олинган маълумотномага эга бўлишлари зарур. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ҳукумати умра сафарларини босқичма-босқич тиклашга ваъда бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Саудия Арабистони барча халқаро қатновларни март ойининг бошида тўхтатган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан