Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаерда нефт қазиб олиш харажатлари камроқ?
13.11.2019 10:47,  
384

Саудия Арабистони нефт гиганти SaudiAramcoнинг саноат бўйича маслаҳатчиси IHS Markit турли давлатлардаги нефт таннархини ҳисоблаб чиқди. Бу маълумотлар SaudiAramcoнинг IPOси доирасида эълон қилинган 658 саҳифали ҳужжатда келтирилган.


Халқаро рейтингларда А тоифага кирувчи SaudiAramco ҳисоботида таннархи энг арзон нефт сифатида Саудия Арабистонида қазиб олинадиган нефт кўрсатилган. Брент баҳосидаги бу нефтнинг бир баррели 10-17 АҚШ долларига қазиб олинади. Умуман олганда Яқин Шарқ мамлакатларининг аксариятида нефт таннархи жуда арзон ҳисобланади.

Яқинда араб давлатлари иқтисодий қамалидан чиқа олгани тўғрисида баёнот берган Қатар Брент баҳосидаги бир баррел нефт учун 20-37 доллар харажат қилади.

Ўз навбатида энг кўп харажат талаб нефт сифатида Озарбайжоннинг Каспий денгизидан қазиб оладиган нефти кўрсатилган. Унинг бир баррели 65 $лик таннархга эга. Шунингдек, Венесуэла, Ҳиндистон, Вьетнам (баррелига 52-63 $) ҳамда Хитой (баррелига 52-61 $) ҳам рўйхатнинг қуйидан жой олган.

Қўшни Қозоғистон нефтининг таннархи баррелига 51 $дан, Туркманистонники эса 42 $ деб айтилмоқда. Асосий ташқи савдо ҳамкорларимиздан ва биз нефтини сотиб оладиган давлатлардан бири Россиянинг Брент баҳосидаги нефти 40 доллардан кўпроқ харажат талаб қилади.

Аввалроқ, SaudiAramco IPOси яқин вақтларда ўтказилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан