Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаҳвани кўп истеъмол қилишнинг фойдали жиҳатлари маълум қилинди
5.02.2019 14:29,  
17

Саутҳемптон университети олимлари қаҳвани кўп ичиш фойдасини аниқлашди. Уларнинг таъкидлашларича, қаҳвани кўп истеъмол қилиш жигар саратонининг олдини олиши мумкин экан. 

Мутахассислар 2,25 млн кишининг саломатлигига доир ҳолати ўрганилган маълумотларни таҳлил қилишди. Иштирокчилар бир кунда 1 пиёладан 5 пиёлагача қаҳва ичадиганлар гуруҳларига тақсимланди. 

Маълум бўлишича, бир кунда бир пиёла қаҳва ичиш гепатоцеллюляр карцинома эҳтимолини 20 фоизга камайтирар экан. 2таси 35 фоизга камайтирса, 5 пиёла қаҳва бу рақамни 2 карра пасайтиради. Шунингдек, кофеинсиз қаҳва ҳам фойдали таъсир кўрсатса-да, камроқ даражада бўлиши таъкидланди. 

Тадқиқотчиларнинг фикрича, ичимликдаги моддалар шамоллаш, саратонга қарши антиоксидантлик ва бошқа хусусиятларга эгадир. Бошқа мутахассислар эса, қаҳвани жон-дилидан яхши кўрувчилар жигар циррозига камроқ учрашини исботлашган эди. 

Шу билан бирга, олимлар, барчани бирдек қаҳвани кўплаб ичишга чақирмайди. Чунки, дастлаб, уларнинг айтишича, қаҳвани кўп ичишдан келиб чиқадиган зарарларни аниқлаб олиш керак. Масалан, ҳомиладор аёллар бу ичимликни ичмаслиги мақсадга мувофиқлиги маълум ва машҳур. Аммо, 2030 йилга келиб 1,2 млндан ортиқ инсон жигар саратонидан азият чекиши тахмин қилинаётгани эътиборга олинса, тадқиқот натижаси фойдадан холи эмас, албатта. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан