Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаҳванинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари
29.12.2017 17:57,  
137

Мутахассислар қаҳванинг сиз ва биз билмаган баъзи фойдали хусусиятларини санаб ўтди. Улар билан мақолада танишишингиз мумкин.

Қаҳва юрак ва қон-томир касалликлари хавфини камайтириши мумкин

Одатда қаҳва юракка фойда эмас, зарар келтириши айтилади, айниқса кофеиндан тахикардия юзага келишини ҳисобга олганда. Шунга қарамай, аслида кунига 3—5 финжон қаҳва ичсангиз, кардиологик касалликлар хавфини камайтирган бўласиз. Ҳатто, бир кунда 5 финжондан кўпроқ қаҳва истеъмол қилсангиз ҳам, сизда миокард инфаркти юз бериши хавфи умуман қаҳва ичмайдиган кишилардагидан юқори бўлмайди.

Қаҳва мия ҳужайралари ишлашини тезлаштиради

Қаҳва туфайли миянгиз дофамин ва адреналинни одатдагидан кўра кўпроқ ишлаб чиқаради. Бу хотирани ва реакция тезлигини яхшилаши мумкин.

Қаҳва ўйқуга тўймаслик таъсирини бартараф этади

Қаҳванинг ушбу хусусияти сиз учун таниш бўлиши мумкин, аммо қаҳванинг таъсири қанчалик кучли эканлигидан ҳайратга тушишингиз мумкин. Энергия қуйилиб келиши учун қаҳва донларининг ҳиди ҳам етарли бўлади.

Қаҳва умрни узайтиради

Гарвард университети олимлари ўтказган тадқиқот кофеинга ўрганиб қолган кишилар ундан узоқроқ юрадиган кишиларга нисбатан узоқроқ умр кўришини кўрсатиб берди.

Қаҳва югуришни тезлаштиради

Машқ олдидан истеъмол қилинган қаҳва мушакларингизни ёғларни йўқотишга шайлайди ва сиз ўзингизни кучга тўла ҳис қиласиз.

Қаҳва юз учун скраб ўрнини босиши мумкин

Қаҳва қуйқуми терини яхшигина тозалайди. Бунинг учун янги ёки фойдаланилган қаҳва қуйқумини кокос ёки зайтун ёғи билан аралаштиринг. Ушбу аралашма нафақат терини тозалайди, балки хушбўй ҳид ҳам бахш этади.

Қаҳва кексайишга қарши курашиши мумкин

Қаҳва шарофати билан нафақат ёш кўринишингиз, балки ўзингизни ёш ҳис қилишингиз ҳам мумкин. Қаҳвани истеъмол қилиш орқали, танангизга кексайиш белгиларига қарши курашда ёрдам берган бўласиз.

Қаҳва кўз касалликлари олдини олади

Олимлар таъкидлашича, қаҳва ичадиган кишилар кўриш қобилиятини йўқотиш ва глаукома каби касалликларга камроқ учрайди. Бунга қаҳва таркибидаги антиоксидантлар ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан