Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қамчиқ» довони ҳаракат учун вақтинча ёпилганини маълум қилди.

Бунга Ўзгидромет томонидан берилган маълумотга кўра қор кўчкиси хавфи эълон қилингани сабаб бўлган.

«Шу сабабли бугун, 12 март куни соат 9:00 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг „Қамчиқ“ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди», — дейилади хабаарда.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлари амалга оширилаётгани қўшимча қилинган.