Айни вақтда А-373 автомобиль йўлидан ўтган «Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
ИИВ ЙҲХББ барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларни сўраган.
«Транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини сўраб қоламиз», - дейилади ИИВ ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» бугун Ўзбекистон ҳудуди Волгабўйидан келган антитциклоннинг совуқ ва кам нам ҳавоси таъсирида бўлишини билдирганди.