«Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармасига масофадан бошқариладиган робот топширилди

«Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармасига масофадан бошқариладиган робот топширилди

Фото: Ўзбекистон ФВВ

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига замонавий русумдаги масофадан туриб бошқариладиган махсус қидирув, авария-қутқарув машиналарини ишлаб чиқарувчи «BROOK» компаниясининг «BROOK 170» русумли роботи топширилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

«БРООК» робототехникаси дунёнинг кўплаб мамлакатларида қутқарувчилар томонидан осонликча ишлатилади. Ушбу техника хавфли материаллар билан иш олиб бориладиган қурилиш, металлургия, цемент, атом ва кимё саноатида ҳам кенг қўлланилади.

"Шу жумладан, ушбу техника фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда ўзига хос қулайликларга эга бўлиб, қутқарувчиларнинг ишини анча енгиллатади.

Қутқарувчилар томонидан мазкур авария-қутқарув машинасини бошқариш ва зарур ҳолларда қўллаш бўйича амалий ўқув курслари ташкил этилди" - дейилади хабарда.