Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамоқдаги навоийшунос Акром Малик ўз "жинояти" ҳақида Прeзидeнтга мурожаат йўллади
10.05.2019 23:32,  
332

Қамоқдаги навоийшунос Акром Малик имзоси билан илк бор унинг жиноий ишига доир мурожаат эълон қилинди.

Мурожаат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўлланган бўлиб, унда Акром Малик ўзининг қамоққа олиниши сабаблари ва тафсилотларини баён этган. Маҳкумнинг ёзишича, у собиқ биринчи Президент И. А. Каримов сиёсатига танқидий ёндашгани ва буни ўз мақолаларида очиқ ёзгани учун қамоқда ўтирибди. Акром Малик давлатга қарши ҳеч қандай жиноят содир этмаганини, жамоат хавфсизлигига асло таҳдид солмаганини баён қилиб, жиноий ишига тааллуқли барча далилларни уйдирма, туҳмат деб атайди. Сиёсий мақолаларидаги кескин фикрлар собиқ давр кескинлигининг ҳосиласи деб ҳисоблайди. Акром Малик сиёсатга доир мақолаларни давлатимиз тақдири ва халқимиз қисматига бефарқ бўлмагани учун ёзганини маълум қилган.

Шунингдек, мурожаатда собиқ давр қамоғидаги қийноқлар ва маҳбусларга қилинган муомалалар ҳақида ҳам сўз борган. Мурожаатнинг умумий йўналиши Акром Маликнинг Президент Шавкат Мирзиёевга уни озод қилиш ҳақидаги илтимосни акс эттиради. Мурожаатни дунё ўзбеклари сайти муҳаррири ушбу видеода ўқиб берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан