Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамоқдан қочиб кетган ўта хавфли ўзбекистонлик жиноятчи Қирғизистонда ушланди
1.10.2019 19:13,  
1421

Қирғизистоннинг Баткент вилояти Қадамжой туманида муқаддам ватанида қотиллик ва номусга тегиш жиноятини содир этганлиги учун судланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Баткент вилояти ИИБ матбуот котиби Дамира Юсупова хабар қилмоқда.

Баткент вилояти ИИБ матбуот котибининг сўзларига қараганда, эркак Тошкентда қилган жиноятлари учун маҳкум қилинган, бироқ 2010 йилда қамоқхонадан қочиб кетиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан яшириниб юрган. 2016 йилда қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Қизил-Қия шаҳри ва Қадамжой туманида яшириниб юрган. У оила қуришга ва исмини ўзгартиришга улгурган.

Юсупова 36 ёшли ўзбекистонликни Қизил-Қия милиция ходимлари қўлга олишганини таъкидлаган. Тергов жараёнида унинг ҳақиқий исми ошкор бўлган. Иш материаллари Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитасига топширилган.

“Қўлга олинган шахс устидан бир неча маҳаллий аҳоли томонидан шикоят келиб тушган. Улар эркак уларни 300 минг сомга (4311 доллар) алдаганини маълум қилишмоқда. Ҳозир суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, - деган Баткент вилояти ИИБ матбуот котиби Дамира Юсупова

Шунингдек, у қўлга олинган шахс ҳозирча Ўзбекистонга топширилмаганини қўшимча қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан