Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамоққа олинган генерал, Водийда зилзила, Ўзбекистон журналистикасида оғир жудолик ва бошқа муҳим хабарлар
23.11.2019 21:39,  
644

23 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Устоз журналист Маҳмуд Саъдий вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, етук публицист ва муҳаррир Маҳмуд Саъдий 80 ёшида вафот этди.

Toshkent city'нинг янги кўчалари қандай номлар билан аталади?

Toshkent city'нинг бир қатор янги кўчаларига ном берилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жиззахда юз берган даҳшатли автоҳалокат натижасида 4 киши воқеа жойида вафот этди

Жиззах вилоятида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, Epica автомашинаси «Камаз» юк машинаси орқасига келиб урилган.

Ўзбекистонда ер қимирлади

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, бугун 23 ноябрь куни Ўзбекистон вақти билан 11:57 да (23.11.2019 да 06:57 Гринвич бўйича) Фарғона водийсида зилзила содир бўлди.

Марказий Осиёда давлат қарзлари: кимда қанча?

Жорий йилнинг ноябрь ойи бошида Ўзбекистон Молия вазирлиги мамлакатнинг давлат қарзи бўйича маълумотларни эълон қилди. Ушбу маълумотлар келгуси йил учун бюджет лойиҳасида келтирилган.

ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Д.Пан қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Д.Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари алмашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум бўлди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 24 ноябрь, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан