Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қанча ўзбекистонлик бу йил АҚШга бориш учун сайёҳлик визасини ололмаган?
10.12.2019 17:39,  
501

АҚШ Давлат департаменти 2019 йил давомида Ўзбекистон фуқаролари виза сўраб мурожаат қилган аризаларнинг 68,06%ига рад жавобини берган. Бу ҳақда ушбу идора ҳисоботида маълумот берилган.

Айни ўринда гап В тоифали – вақтинчалик саёҳат ва бизнес-сафар қилишга имкон берувчи виза ҳақида кетяпти. Аммо бу рақам ишчи виза ва АҚШда узоқ муддат яшашга имкон берувчи визаларга тааллуқли эмас.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг бу борадаги кўрсаткичи собиқ СССР давлатлари орасида энг юқориси бўлган. Ўтган йилга солиштирганда ўзбекистонликлар 6% кўпроқ рад жавобини олган. Бироқ бошқа кўплаб давлатларда ҳам ўхшаш ҳолат кузатилган.

Ўзбекистон АҚШга кириш имконини берадиган виза сўровлари рад этилиши бўйича собиқ Иттифоқ давлатлари орасида етакчи ўринда

АҚШ ҳукумати алоҳида давлатлар фуқароларининг виза сўровлари рад этилганида бунинг сабабларини изоҳламайди. Лекин қоидага кўра, бу ҳолат ёки АҚШ ҳудудида ўша давлатдан бўлган ноқонуний муҳожирлар сонининг кўплиги, ёки ҳужжатларни тўғри тўлдирмаслик ва қайсидир ҳужжатнинг тақдим этилмаслиги натижасида содир бўлади.

Виза сўрови рад этилишида фақат баъзи давлатларгина Ўзбекистондан юқорироқ кўрсаткични қайд этган. Булар Шимолий Корея (сўровларнинг 100%и рад этилган), Палау (100%), Микронезия Федератив Штатлари (100%), Эрон (86,58%), Яман (78%), Сомали (80,77%), Сурия (74,83%) ва яна бир нечта Африка давлатларидир.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2017 йилда асосий аҳолиси мусулмонлар бўлган бир нечта давлат фуқароларига виза беришни қийнлаштирувчи қарорни имзолаган, Яман, Эрон, Шимолий Корея ва Африкадаги бир қатор давлатлар бу рўйхатга тушган эди. Шунинг учун айни мамлакатлар учун виза сўровларини рад этиш кўрсаткичлари юқорилиги тушунарли ҳол.

Айни пайтда, қуйидаги давлатлар фуқароларининг виза сўровлари камдан-кам ҳоллардагина рад этилган: Папуа-Янги Гвинея (сўровларнинг атиги 1,74%и рад этилган), Соломон Ороллари (2,2%), Полша (2,76%) ва Кипр (2,78%). Лихтенштейн фуқаролари эса бу йил виза сўраб топширган аризаларига биронта ҳам рад жавобини олмаган, барча сўровлар қаноатлантирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан