Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қандай банкноталарни айирбошлаш шохобчаси қабул қилмайди?
9.08.2019 16:49,  
22

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Тақдим этилган чет эл валютасининг ҳақиқийлиги ва муомалага яроқлилиги техник воситалар ёрдамида текширилгандан сўнг валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилиши қатъий баён этилган.

Ҳақиқийлигига шубҳа туғилган нақд чет эл валютасини экспертиза қилиш учун воситачилик ҳақи ундириш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланадиган белгилар аниқлаштирилди:

сийқаланиш ва ифлосланиш даражаси банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини бериши керак (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50%идан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);

банкнотада диаметри 1 мм дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50%идан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.

Шикастланиш белгиланган меъёрлардан ошган тақдирда ҳам банкнота муомалага яроқсиз деб ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан