Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қандай ҳолларда 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади?
30.11.2022 12:41,  
76

Ҳудудгаз билан "Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси"ни имзолагандик. Табиий газдан фойдаланиш шартларини ўз вақтида бажарганмиз. Лекин ҳар бир кубометр газ учун 1,4 коэффициентдан ҳисобланган. Натижада қарийб 81 млн сўм қарздорлик келиб чиққан. Айтинг-чи, қандай ҳолларда 1,4 коэффициент қўлланилади?

ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори билан “Табиий газдан фойдаланиш” Қоидалари тасдиқланган.

Қоидаларнинг 105-бандида истеъмолчи томонидан табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда, истеъмолчидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилиши қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан