Қандай ҳолларда нафас гимнастикаси тавсия этилмайди?

Қандай ҳолларда нафас гимнастикаси тавсия этилмайди?

Қандай ҳолларда нафас гимнастикаси тавсия этилмайди? Беморнинг нафаси қисса, боши айланса ёки қон босими кўтарилса, нима қилиши керак?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова бу саволларга жавоб берди:

Нафас машқлари қон босими юқори бўлганда, юрак тез урганда ва иситма 38 даражадан юқори бўлиб лихорадка касаллигида бажарилмайди.

Бу белгилар пайдо бўлганда машқлар тўхтатилади. Шу заҳоти ўтириш ёки ётиш керак.

Ҳушдан кетганда оёқлар остига думалоқ буюм қўйилади. Оёқлар бошдан баландроққа кўтарилиши керак.

Қайноқ ичимлик, қонда қанд миқдори меъёрда бўлса ширин чой ичиш тавсия этилади.

Ўзингизни тўлиқ яхши ҳис қилганда, нафас олиш частотаси меъёрлашиб, юрак уриши ва қон босими мўътадиллашганда машқларни давом эттириш мумкин.

Кейинги машқларни секин ва кам такрорлашлар билан бажариш лозим. Албатта хонани шамоллатиш, енгил кийиниш керак.