Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қандай қилиб кафилликни бекор қилиш мумкин?
10.01.2023 19:25,  
356

Кредит шартномасига мувофиқ, кредитнинг асосий суммаси, ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловлар тўлиқ қайтарилгандан сўнг кафиллик бекор қилинади

Қарздор кредитни тўлай олмаган ҳолатда, бу мажбурият кафил зиммасига ўтади. Агар кафил кредит шартномаси бўйича қарздорнинг мажбуриятларини бажарса, кредиторнинг ҳуқуқлари кафилга ўтади. Натижада, кредитор қарздорга бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши шарт

Кафилнинг розилигисиз кредит бошқа шахсга ўтказилса, кафиллик бекор қилинади;

Мажбуриятни бажариш муддати келганда қарздор ёки кафил томонидан таклиф қилинган тегишли ижрони қабул қилишдан кредитор бош тортса, кафиллик бекор қилинади;

Кафиллик шартномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг бекор қилинади. Агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, банк мажбуриятни бажариш муддати тугаган кундан бошлаб бир йил ичида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаса, кафиллик бекор қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан