Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Qanotchi тажриба эди, ёпилди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
11.05.2020 08:59,  
988

10 май куни Тошкентдаги Qanotchi ресторани мижозларни қабул қилишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ресторан очилишининг эксперимент бўлгани ва ҳозирда эксперимент якунига етгани учун ёпилганини маълум қилди.

"СЭОМ, ИИББ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг умумий хулосасига асосан, шаҳар умумий овқатланиш масканларининг очилиши учун чоралар режаси ҳамда регламенти ишлаб чиқилади", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Қанотчи ресторани маъмурияти ўз ҳисобидан овқатланиш залини СЭОМ меъёрлари асосида жиҳозлаб, дезинфекция ишларини амалга оширди ва меҳмонларни залда жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш ва киритиш бўйича барча белгиланган чораларни ишлаб чиққан.

Хабар сўнггида ҳокимлик "Рестораннинг одатий тартибда ишга тушгани ҳақида оммага тақдим қилинган маълумот юзасидан эса, нотўғри ахборот тарқатиб пойтахт аҳолисига янглиш маълумот беришда айбдорлар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши"ни эслатиб ўтади.

Ушбу тажриба бир кун давом этди.

Qanotchi'нинг facebook қўйган ва ҳозирда ўчирилган хабарида ресторан 10 майдан очилиши (фақат 10 май куни эмас) ёзилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан