«Қаранг, ким бизнинг фарзандларимизга дарс берган» – Президент яна «Нархоз» ҳақида гапирди

«Қаранг, ким бизнинг фарзандларимизга дарс берган» – Президент яна «Нархоз» ҳақида гапирди

Фото: president.uz

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Қўшма мажлисда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Давлат раҳбари мамлакат олдидаги ички муаммо – коррупция ҳақида гапирди.

“Соғлиқни сақлаш, қурилиш ва олий таълим соҳаси коррупцияга ботган. Масалан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбарини ишдан олдик. Ундаги 60 фоиз ўқитувчи аттестациядан ўта олмади.

Қаранг, ким бизнинг фарзандларимизга дарс берган. Қотган нон есак ҳам, ўзимиз ўрнак бўлиб, коррупцияга қарши курашиш керак.

Кўз-кўз қилиб, машина ва уйда яшамай, ўзимиздан шахсий намуна яратайлик”, – деди давлат раҳбари.