Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қарор қабул қилишимизга қандай сабаблар ғов бўлади?
12.12.2022 16:02,  
43

Умр бўйи бир юмуш билан машғул бўлган яхши, деб ҳисоблашади

 

Кўпчилик ҳали билим ва малакаси етарли бўлмаган ёшлик даврида ўрганган ҳунар билан кифояланишни маъқул кўришади. Эҳтимол улар ҳақ, балки адашишаётгандир? Нима бўлганда ҳам янги мақсадлар сари интилиш ривожланиш сари бошлайди. Шу нуқтаи назардан ўзингизга жиддий савол бериб кўринг: ҳозирда шуғулланаётган ишингиз ўзингизга маъқул келадими, уни ёқтирасизми? Ўйлаб кўринг, умр шундоқ ҳам ўлчовли, ҳар куни ишга бориб-келиш учун ўзига яраша сабр-тоқат керак. Ҳар ҳолда, сиз нима билан машғуллигингизнинг қизиғи йўқ, лекин қалбингизда сиз қаердадир, кимнингдир ёнида ёки ўрнида бўлишни, албатта, хоҳлайсиз.

 

Кўпчилик қарорни сал кейинроқ қабул қилса ҳам бўлади, деб ҳисоблашади

 

Ёдингизда бўлсин: ким қарор қабул қилишни орқага сурса, келажакда бирор бир ишга қўли бормайдиган, ўзига ишонмайдиган журъатсиз кишига айланади. Аслида эса бирор қарорга келишни истамаганингизнинг ўзи қарор қилганингизни билдиради. Сиз ҳамма нарса аввалгидек бўлгани яхши, деб ўзгаришларга кўнмаган тақдирингизда ҳам қарор қабул қилган бўласиз. Бошқача ифодалаб айтадиган бўлсак, сиз ҳеч қандай қарорга келмасликка қарор қилдингиз. Бундай тўхтамда қолиш куч-қувватни сўндиради. Эркин фаолият кўрсатиш, ташаббусларни йўққа чиқаради.

Бошидан кўп воқеаларни ўтказган тажрибали кишиларнинг эътироф этишларича, нима қилиш керак, қандай йўл тутиш зарур, каби бир тўхтамга келиб мулоҳаза юритишнинг эрта-кечи бўлмайди. Аслида шундайми?

Метро ва кўп қаватли расмий бинолардаги эскалатор (ўзи юрар зина)да ўзингизни қандай ҳис этасиз? Чиқиш ёки тушишнинг охирги нуқтасида сиз ҳаракатдаги зинадан ажралишингиз керак. Ўзингизни бир четга олмасангиз кўнгилсиз ҳодиса рўй бериши мумкин. Мажбурсиз. Эскалаторни бўшатасиз. Сиздаги мақсад ҳам маълум бир фаолиятсизликдан сўнг саробга айланиши муқаррар. Сал фурсатни бой берсангиз бас, мўлжал хато кетади. Бошқача айтсак, икки қўлингиз қуп-қуруқ қолади.

 

Кўпчилик “нотўғри” қарор қабул қилиб қўйишдан хавотирланишади

 

Дўстим, “нотўғри қарор” деган тушунчанинг ўзи нотўғри. Ахир, сиз мақбул қарорга келгунча бир қанча ўй-фикрлар, танловларни чамалаб кўрасиз. Ҳеч қачон дарёни тик кечиб ўтишни фикр қилмайсиз-ку? Ҳаётингиздаги мураккаб ҳолатларни ҳар томонлама хомчўт қилиб, энг мақбул ечим билан қоласиз, тўғрими? Чунончи, дам олиш учун денгиз бўйи яхшими ёки тоғ бағрими – билмайсиз. Таваккал қилиб тоғ бағрига жўнадингиз. Бахтга қарши бу ерда ўн кун мобайнида тинимсиз ёмғир ёғди. Бундай вазиятда кўпчилик: “Нотўғри қарор қилган эканман”, дейиши аниқ ростдан ҳам шундайми? Аслида, денгиз бўйида ҳам сизни нима кутаётганлигини билмайсиз-ку?

Эҳтимол, у ерга борганингизда, ёқимсиз овқат туфайли беҳузур бўлиб, кўрпа-тўшак қилиб ётишингиз мумкин эди... Борди-ю, ўша ёмғирли тоғда сиз бир умр орзу қилиб юрган инсон билан кўришиб қолганингизда борми – ҳамма қийинчиликларни унутган, ҳатто “Нотўғри қарор қабул қилган эканман”, демаган бўлардингиз. Сиз қандай қарор қабул қилишингиздан қатъий назар ҳаётингизда рўй бериши мумкин бўлган мураккабликларни ҳеч қачон олдиндан била олмайсиз. Яхшилаб ўйлаб қаралса, ҳар қандай қарорга келиш тек тургандан юз бор яхши.

Кўпчиликнинг фикрича, қарор қабул қилиш осон ва машаққатсиздир

 

Одамларнинг ўйлашларича, энг мақбул қарор қабул қилишнинг қулай палласи пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам кўпчилик ягона қарор қабул қилиш пайти келишини кутишади. Бундай вазият қарор қилиш эмас, имкониятдан фойдаланишдир. Ундай кишиларда аслида барқарор тўхтам йўқ! Улар бўлса-бўлди, бўлмаса – ундан нари қабилида ҳаракат қилувчилардир. Қарор қилиш ўзига хос интилиш ва куч-ғайратни кучайтиради. Уни амалга оширишнинг аниқ ечимлари сиз учун нақадар қадрли аҳамият касб этади. Ўз иззат-ҳурматини билган киши самарали қарор қабул қилишнинг барча томонларини аниқ ҳисобга олади. Сиз ҳам аниқ қарорлар қабул қилишга интилинг. Бунинг учун сабот мускулини чиниқтиришга киришинг.

Бодо Шефернинг

“Fолиблик қонуниятлари” асаридан

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан