Қаровсиз қолдирилган "Дамас" машинаси тунаб кетилди

Қаровсиз қолдирилган

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати ахборотига кўра: Шу йил 25 февраль куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 24 февраль кунига ўтар кечаси, ўзига тегишли бўлган Дамас русумли автомашинасини Чортоқ туман марказий шифохонаси ҳовлисида эшикларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдириб кетганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинани умумий нархи 400.000 сўмлик 4 дона ғилдирак калпаклари ва нархи 900.000 сўмлик “Пионер” русумли магнитафонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чортоқ туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ва 1999 йилда туғилган маҳалладоши томонидан содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуртоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.