Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Қарши давлат университетида 40 га яқин дарахт ноқонуний кесиб ташланди
24.01.2022 20:45,  
70

Ижтимоий тармоқда Қарши давлат университетида кўплаб дарахтларнинг кесилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан 13—15 январь кунлари ўрганиш ишларини олиб борди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ўрганишлар давомида Қарши давлат университети томонидан Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш учун уч маротаба мурожаат қилинган. Ўз навбатида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мазкур мурожаатларга рад жавоби берилган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан рад жавоби берилганига қарамасдан, университети ҳудудидаги жами 38 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланган. Ҳуқуқбузарликка алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган. Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267,5 миллион сўм миқдорида ҳисобланган.

Таъкидланишича, ҳуқуқбузарликка оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан