Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қарши шаҳар собиқ ҳокими давлатга қарийб 60,5 млрд сўм зарар етказгани учун уй қамоғига олинди
22.10.2022 14:26,  
69

Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, собиқ ҳоким Жамшид Фозилов ўзининг қурилиш бўйича ўринбосари У.Авазов, шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсульти Ш.Бухаров, шаҳар бош архитектори Ш.Бўронов, Давлат кадастрлари палатаси Қарши шаҳар филиали бошлиғи М.Хушов ва бошқалар билан Қарши шаҳри ҳудудидаги ер майдонлари ва бошқа инфратузилма объектларини ноқонуний равишда сохта ҳужжатлар асосида бериш ҳақида жиноий тил бириктирган.

Айтилишича, у сохта ҳужжатлар асосида 2018-2019 йилларда 54 та ҳолатда умумий қиймати 60 млрд 512 млн бўлган 463,212 минг м.кв ер участкаларини талон-торож қилинишига сабабчи бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг жорий йил 20 октябрдаги ажримига кўра, ЖПКнинг 242-2-моддасига асосан вилоят прокуратураси томонидан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суднинг мазкур ажримига нисбатан Қарши шаҳар прокурори томонидан апелляция тартибида протест келтирилди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг якуний тўхтамидан кейин жиноят иши бўйича қўшимча равишда тегишли муносабат билдирилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан