Қаршида 5 йил олдин давлат томонидан олиб қўйилган бозор ўз эгасига қайтарилди

Қаршида 5 йил олдин давлат томонидан олиб қўйилган бозор ўз эгасига қайтарилди

2020 йилнинг 10 март куни Қарши шаҳридаги йирик бозорлардан “Орзу бозор”нинг мол-мулк ҳамда бино иншоотлари ўз эгасига тўлиқ ҳолда қайтариб берилди.

Бозор Раҳматилла Менглиқулов раҳбарлигидаги “Орзу қувончи” МЧЖ томонидан 2009 йилда қурилган.

Қашқадарё апеллация инстанциясининг 2015 йил 28 декабрдаги ажримига асосан бозор давлат эгалигига берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судига қилинган мурожаатлардан сўнг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримига асосан аввалги ажрим бекор қилинган.

Шундан сўнг, ишни ЖИБ Самарқанд вилоят суди кўриб чиқиб суд апеллация инстанциясининг ажримига асосан давлат эгалигига ўтказиш қисмини бекор қилган.

Ижро ҳужжати Бюронинг Қарши шаҳар бўлимига жорий йилнинг 4-март куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ишини қўзғатиш қарори қабул қилиниб, ижро ҳаракатларини амалга оширишга киришилган.