Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаршида 700 йил олдин қурилган кўприк таъмирланди
7.06.2016 13:24,  
440

Амир Темур томонидан Қарши шаҳрида 700 йил олдин қурилган кўприк қайта таъмирланди, деб хабар қилди Қашқадарё вилояти маъмурияти.

Таъмирлаш ишлари якунига бағишланган тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов ва вилоят маъмурияти раҳбари Зафар Рўзиевлар сўзга чиқди.

“Қашқадарё кўприги 700 йиллик тарихга эга. У Амир Темур томонидан қурилган ва қадим замонларда Қашқадарё қирғоқларини бирлаштириб халқаро иқтисодий ва ижтимоий алоқа воситаси бўлган”, — дейилган хабарда.  

Матбуот хизмати хабарига кўра, қадим замонларда бу ердан Эрон ва Ҳиндистонни Европа билан боғловчи карвон йўллари ўтган.

 

“Венгриялик олим ва саёҳатчи Герман Вамбери ёзишига қараганда,  XIX асрнинг 60 йилларида Қаршида 10та карвон сарой, катта бозор ва дам олиш учун жамоат боғи мавжуд бўлган. Ушбу тарихий боғ ҳам қайта тикланди”, — дейишди маъмуриятда.  

Қайта қуриш ишлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов берган топшириққа биноан амалга оширилди.

Қарши шаҳри 2006 йилда ўзининг 2700 йиллигини нишонлади. Буюк Ипак йўлида жойлашган шаҳар Қашқадарё вилоятида Нашхаб (сув билан безатилган жой) номи билан эрамиздан олдинги 5-8 асрларда пайдо бўлган.


 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан