Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаршида автомашинадан катта миқдорда пул ўғирлаганлар қўлга олинди
8.04.2020 14:02,  
539

2020 йилнинг 31 март куни Қарши шаҳридаги Ойдин маҳалласида номаълум шахслар «Ласетти» автомашинаси юкхонасини очиб, у ердан 70.800.000 сўм пулини яширин равишда талон-торож қилиб кетган.

Бу ҳақда машина эгаси Ғ.Қ. 2 апрель куни Қарши шаҳар ИИБга мурожаат қилган деб хабар беради Тергов департаменти матбуот хизмати.

«Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи, 25 ёшли У.Б. ва Қарши шаҳрида яшовчи, 33 ёшли А.Г., лар содир этганликлари аниқланди», - дейилади хабарда.

Айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (хавфли рецидивист томнидан содир этилган уғирлик) А.Г. эса 169-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари (анча миқдорда ва бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғирлик) билан иш қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан