Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаршида кемпинг туризм ҳудуди барпо этилади
5.10.2020 12:12,  
171

Қарши шаҳрига туташ Қарши туманига қарашли “Чаман” ҳудудида туризм комплекси қад ростлайди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бугун ушбу ҳудудда масъуллар иштирокида ўтказилган учрашувда маълум қилди.

“Миллийлигимиздаги замонавийликни халқаро стандартлар билан уйғунлаштирсак, туризм ривожига катта ҳисса қўшган бўламиз, - деди вилоят ҳокими. - Ҳеч бир кўриниш ёки бино бир-бирини такрорламасин. Эълон беринглар, тадбиркорлар ўз лойиҳа ва ташаббусини тақдим этсин”.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Туризм қўмитасини вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Хидированинг маълум қилишича, бу ерда 100 дан ортиқ хизмат турларини яратилиши натижасида яқин келажакда маҳаллий ҳамда хорижлик туристлар билан гавжум манзилгоҳга айланади.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Мажмуанинг умумий майдони 9.95 га. Лойиҳа 2021 йилнинг II чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. “Чаман”да ресторан, балиқчилар учун жой, спорт майдончалари, боғ, очиқ осмон остидаги кинотеатр, голф майдони, пляж ҳамда чўмилиш ҳавзаси (200 кишига мўлжалланган) бунёд этилади.

“Рўзимат Ғойибовнинг дачаси”

Янги туризм комплекси шу ерда барпо этилади. Фото: Собир Нарзиев / Қашқадарё газетаси

 

Ҳозирда харобазорга айланган ва советлар пайтида қурилган якка бино (аниқроғи бино қолдиғи) бир пайтлар 1968 – 1983 йилларда Қашқадарё вилояти партия қўмитасининг биринчи котиби (ҳозирги вилоят ҳокими лавозимига тенг мансаб – sof.uz) Рўзимат Ғойибов дам оладиган ва хордиқ чиқарадиган маскан бўлган. Маҳаллий аҳоли бу ерни ҳали ҳам “Ғойибовнинг дачаси” деб атайди. Ғойибов вилоятга раҳбарлик қилган даврда бу манзилда чойхона, балиқхона бўлган.

Янги туризм комплекси шу ерда барпо этилади. Фото: Собир Нарзиев / Қашқадарё газетаси

Қашқадарё газетасининг ёзишича, "дача" айни пайтда "Вилоят кооперация қурилиш материаллари таъминоти" МЧЖга қарашли бўлиб, 2016 йилда кадастр ҳужжати қилинган. Ҳужжатларга асосан бу ерда "Чаман" ресторани ташкил қилиниши режалаштирилган.

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан