Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаршидаги туғуруқ мажмуасида бош шифокор ва 4 ходим вазифасидан озод қилинди
11.10.2019 18:40,  
391

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қарши туғуруқ мажмуаси бош врачи Салим Очилов, уч нафар шифокор ва ҳамширанинг вазифасидан озод қилингани ҳақида хабар қилди. Аввалроқ туғуруқхона мажмуаси ходимларининг беморлардан таъмагирлик қилиш ҳолатлари ҳақида берилган танқидий видеолавҳа тарқалган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўрганишлари мазкур ҳолат ҳақиқатан ҳам Қарши шаҳар туғруқ мажмуасида рўй берганини тасдиқлади. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ҳам мазкур вазият ўрганилмоқда.

Вазирлик видеода тилга олинган она ва бола саломатлигини алоҳида назоратга олди.Бундан ташқари, мажмуанинг мутасадди раҳбарларига ходимларни коррупция ҳолатларига йўл қўймасликлари тўғрисида қатъий огоҳлантириш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби ҳолатлар бутун тиббиёт тизимига нисбатан одамларда ишонч ва ихлосни йўқотишини таъкидлади. «Тизимда бундай ходимлар ишлашига йўл қўйиб бўлмайди», — дейилади баёнотда.

Вазирлик фуқароларни тиббиёт муассасаларида бундай муаммоларга дуч келинганида, ҳар бир шифохонадаги, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 рақамли «Ишонч телефони»га боғланиб, хабар беришни сўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан