Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қаршидаги «заправка»да ёқилғи ташувчи «Бензовоз» ёниб кетди
9.04.2022 18:07,  
37

Бугун ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги «заправка»лардан бирида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳолатга Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, бугун соат тахминан 15:12  лар атрофида Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига автомобиль ёнаётганлиги бўйича хабар келиб тушган. Воқеа жойига 1 та бўлинма етиб бориб, ёнғинни тўлиқ ўчирган. 

Аниқланишича, Қарши шаҳридаги "СТАР ОИЛ" автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобча ҳовлисида Қарши тумани Кўчкак МФЙда яшовчи 1996 йилда туғилган А.Х бошқарувида бўлган, ёқилғи ташувчи «Бензовоз» автомобилининг мотор қисми ёнган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан