Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Қаршилик спортчи ўлдирилишида асосий айбдорлардан бири экани гумон қилинган шахс Қозоғистонда қўлга олинди
1.03.2022 12:31

Кўпчиликка маълум, 2021 йилда август ойида Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Элбек Раҳимов бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланиб, ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жорий йилнинг 6 январь куни Қашқадарё вилоят судида жами 26 шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошлангани маълум қилинди.

«Nasafnews» суд жараёнида қатнашиб, жамоатчиликка бир қатор муҳим маълумотларни ҳам эълон қилди.

Куни кеча Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси эса мазкур жиноий ишга оид яна бир маълумотни тарқатди.

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми, 127моддаси 3-қисми, 277-моддаси 2-қисмидаги назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан қидирувдаги бўлган, Қарши шаҳар Қарши МФЙда яшовчи Ш.Б ИИВ ЖҚББ ходимлари томонидан Қозоғистон Републикаси, Олма-ота шаҳри ҳудудидан ушланди»,- деб ёзилади ИИБ хабарида.

«Nasafnews» манбасига кўра, қўлга олинган бу шахс спортчи Элбек Раҳимов ўлимида асосий айбдор сифатида гумон қилинмоқда.

Аммо Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати бу хабарни тасдиқламади ҳам, рад этгани ҳам йўқ.

Қашқадарё вилоят судининг бизга берган маълумотга кўра, ҳозирда ҳам суд жараёнлари давом этмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан