Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қарши—Самарқанд—Қарши йўналиши бўйича бир ойга «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади
16.10.2021 18:10,  
56

"Самарқанд” халқаро аэропортининг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Қарши — Самарқанд — Қарши” йўналишида 772/771-сонли замонавий “Afrosiyob” поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маълум қилди.

Ҳаракат жадвалига кўра, бир ой мобайнида “Қарши — Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 772-сонли замонавий “Afrosiyob” поезди ҳар куни соат 12:20 да Қарши темир йўл вокзалидан, шунингдек, “Самарқанд — Қарши” йўналишида ҳаракатланадиган 771-сонли замонавий “Afrosiyob” поезди эса ҳар куни соат 14:30 да Самарқанд темир йўл вокзалидан қатновни амалга оширади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан