Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарё вилоят прокуратураси Қарши шаҳар ҳокимининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари юзасидан маълумот берди
14.04.2022 21:40,  
257

Қарши шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мансабдорларга нисбатан жиноят иши кўзғатилиб, иш судга ўтказилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси хабар қилди дея ёзмоқда "Nasafnews" манбаси.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар ҳокими амалдаги қонунларга зид равишда 318 та ҳолат бўйича бозор баҳоси 156,4 млрд сўмлик 105 гектар ерга қарор чиқариб берган.

Шундан бўш турган 58 гектар ер майдонлари прокуратура протести орқали ҳокимлик захирасига қайтарилган. Қурилиш ишлари амалга оширилган 27 гектар ер майдонини қайтариш бўйича судга 133 та даъво аризаси киритилган.

Шунингдек, Қарши шаҳар ҳокимлиги, Кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси ходимлари ва Қурилиш бўлимининг 7 нафар ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, айблов эълон қилинган. Айни вақтда иш судга юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан