Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Қашқадарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими мукаммаллаштирди. Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, ушбу лавозимга амалда фаолият юритиб келган Бўтаев Ўткир Умирович тайинланди.

Шунингдек, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Йўлдошев Рустам Дониёрович — вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг ўқув методик таъминот бўлими бош мутахассиси сифатида ишлаб келган Жўрақулов Ойбек Ўктам ўғли — вилоят ҳокимлиги раҳбар котиби лавозимига тайинланди.