Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўтказилаётган ҳудудий саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли корхоналар алоҳида стенд билан иштирок этмоқда
6.10.2022 23:22,  
19

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган “Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизим корхоналари иштирок этмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамроҳлигида нефть-газ корхоналарининг алоҳида кўргазма стенди ҳамда янги турдаги синтетик ёқилғилари, юқори сифатли полимер маҳсулотлари, томчилатиб суғориш тизими эҳтиёт қисмлари, композит панеллари, халқ истеъмоли моллари, кенг спектрдаги ёқилғи маҳсулотлари ҳамда импортдан харид қилинадиган ТМБ намуналари билан танишиб чиқдилар.

Ярмаркада республиканинг барча вилоятларидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар иштирок этган бўлиб, шундан 100 га яқин корхоналар бевосита ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари намуналари билан қатнашдилар.

Мазкур саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги “Uzbekistan GTL” МЧЖ янги турдаги синтетик ёқилғилари, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ корхоналари ўзларининг юқори сифатли полимер маҳсулотлари, шунингдек уларни қайта ишлаш натижасида чиқарилган полимер қувурлари, томчилатиб суғориш тизими эҳтиёт қисмлари, композит панеллари, халқ истеъмоли моллари, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ кенг спектрдаги ёқилғи маҳсулотлари ҳамда “Муборак газни қайта ишлаш заводи”, “Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”, “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”, “Газли газни қайта ишлаш заводи”, “Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси”лар импортдан харид қилинадиган ТМБ намуналари билан қатнашмоқда.

Шунингдек, “Махсусэнергогаз” АЖ, “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ, “Ўзнефтгаз қудуқ таъмирлаш” АЖлар ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи “Гиссарнефтгаз” ва “Азия транс газ” қўшма корхоналари ўзларининг алоҳида кўргазма стенди билан иштирок этмоқда.

Тадбирда нефтгаз саноати тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун бугунги кунда импортдан харид қилинаётган 500 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, материаллар (шарли кранлар, задвижкалар, кимёвий реагентлар, мойлаш материаллари, подщипниклар, бурғулаш қувурлари, нефтгаз ускуналари, ўлчагичлар ва ҳоказо) намуналари намойиш этилмоқда.

Ярмарканинг биринчи кунида маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро кооперация йўналишида бир қатор амалий келишувлар ва музокоралар ўтказилди.

Жумладан;

“Uzpromarm” МЧЖ – “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналари эҳтиёжлари учун бошқариш-тўхтатиш клапанларини етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва бу орқали эҳтиёжларни қоплашни ўз вақтида таъминлашга эришиш;

- “Chilon Lubricants” МЧЖ – “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналаридаги сиқув компрессор станцияларида (СКС) ишлатиладиган импорт мойларни ишлаб чиқариш базасида ўзлаштиришни таъминлаш ва бу орқали нафақат корхонанинг балки республиканинг импортини қисқартиришга эришишни таъминлаш;

- “Drill Flot Asia” МЧЖ – “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш базаларида ишлатиладиган юқори босимли шлангларни эҳтиёж асосида етказиб бериш ва маҳсулот сифатини кафолатлаш ҳамда дизел двигателларига хизмат кўрсатиш йўналишида.

Бундан ташқари, “Азиатский Машиностроительный Завод” МЧЖ – “Ўзбекнефтгаз” АЖ эҳтиёжлари учун талаб этиладиган катта ҳажмдаги импорт ускуналарни ва уларга эҳтиёт қисмларни корхона томонидан ўзлаштиришни таъминлаш мақсадида кўп тармоқли ҳамкорликни ташкил этиш;

- “Geotech Group” МЧЖ – “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефт-газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги қудуқларда инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда нефтгаз маҳсулотларини қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилиш;

- “Carbon Polimer” МЧЖ – “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг металл қувурларга бўлган эҳтиёжини янги турдаги 168-530 диаметрли полимер қувурлар билан босиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

- “Petro Pipe” МЧЖ - “Ўзбекнефтгаз” АЖ эҳтиёжлари учун катта босимда ишловчи қурилмалар ва аппаратлар, тиқинлар ва зичлагичларни маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда хизматларни маҳаллий корхоналар томонидан етказиб бериш бўйича кўргазманинг биринчи кунидаёқ ҳамкорлик меморандумлари ва келишувлар имзоланди ҳамда шартномалар имзоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан