Қашқадарё вилоятида 1 апрел куни қалин қор ёғди

Қашқадарё вилоятида 1 апрел куни қалин қор ёғди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида 1 апрел куни тўрт фасл ҳавоси кузатилган. Бу ҳақда туман халқ таълими бўлими мудири Ўктам Тошбоев сўзлаб берди.

Таъкидланишича, туманнинг тоғли Ойбек ва Дуоб қишлоқларида 1 апрел куни қалин қор ёғган.

“1 апрел куни туманимизнинг бир томонида қор ёғган бўлса, яна бир томонида ёмғир, бир томонида эса булутли ҳаво ва яна бир чеккасида баҳордан дарак бўлган тоғ лоласини кўрдим”, — дейди Ўктам Тошбоев. — Деҳқонобод туманида бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни кузатиш мумкин“.

Ўктам Тошбоевнинг ёзишича, ҳудудда 11 та мактаб жойлашган.