Қашқадарё ЙҲХБ ва ППХ ЖТСБга янги раҳбарлар тайинланди

Қашқадарё ЙҲХБ ва ППХ ЖТСБга янги раҳбарлар тайинланди

Қашқадарё ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, полковник Садиров Азиз Сирожиддинович Қашқадарё вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Садиров Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Тошев Жасур Хақбердиевич тайинланди.

Тайинловга қадар Тошев Қашқадарё ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.