Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақидаги хабар юзасидан қўшимча маълумот берилди
17.04.2022 23:12,  
304

Қашқадарёда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақидаги хабар юзасидан Хаёт Шамсутдинов қўшимча маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Ғузорда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича, 13 апрель куни Ғузор тумани, Совбоғ қишлоғида яшаган 1985 йилда туғилган эркак (оилали, 3 нафар фарзанди бор, маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган) қўшнисининг яшамайдиган хонадонида ўзини-ўзи осиб вафот этган.

Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган.

Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат бўйича Ғўзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан