Қашқадарёда 5 марта қоидабузарлик қилган ҳайдовчи ҳамкасбининг ўлимига сабаб бўлди

Қашқадарёда 5 марта қоидабузарлик қилган ҳайдовчи ҳамкасбининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: yhxbb.uz

Қашқадарё вилояти Косон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса 8 сентябрь куни соат 15:00 ларда тумани ҳудудидан ўтган 4Р 95 маҳаллий автомобиль йўлининг 6-километрида юз берган. 

Фото: yhxbb.uz 

Ҳайдовчи (1994 й.т.) Ш.Ғ. “Lacetti” русумли автомобилни бошқараётган вақтида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Д.М. (1995 й.т.) бошқарувидаги “Nexia” русумли автомобиль билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, Nexia автомобили ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Lacetti автомобили ҳайдовчиси эса 26 тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: yhxbb.uz 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: yhxbb.uz 

Маълумот ўрнида, “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.Ғ. бир йил мобайнида 5 маротаба қоидабузарлик содир этган.