Қашқадарёда $58 млнлик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда 

Қашқадарёда $58 млнлик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Муборак газни қайта ишлаш заводида суюлтирилган газ олиш қурилмасининг 4-ниткасини қуриш” бўйича қиймати 58 млн. долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сонли «2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори доирасида амалга оширилмоқда.

Унга кўра, йилига 3 млрд. куб.м газни қайта ишлаш қувватига эга бўлган суюлтирилган газ олиш қурилмасининг янги 4-тармоғини қуриш орқали қўшимча йилига 38,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқарилиб, ички бозорда суюлтирилган газга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Украинанинг “Сумск НПО” ва “Турбогаз” заводлари, Россиянинг “КМПО Motorcorp. L.P.” ва “Челябинский ТПЗ” заводлари, Германиянинг “Linde AG” ва бошқа заводларда ишлаб чиқарилаётган ускуналарни харид қилиш кўзда тутилган.