Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёдаги аянчли ЙТҲ ҳақида расмий муносабат билдирилди
22.03.2022 10:21,  
305

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан муносабат.

2022 йил 19 март куни соат тахминан 08:00 ларда Миришкор тумани, Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. бошқарувида бўлган “Ласетти” автомашинаси билан “Қарши-Бешкент-Касби-Косон 4Р90” йўналишида ҳаракатланиб келиб, Қарши тумани Ширкент қишлоғи йўлининг 20 км.да, шу йўналишида фуқаро Р.З. бошқариб кетаётган “Нексия-3” автомашинаси қувиб ўтмоқчи бўлиб мазкур автомашинанинг чап томонига тўқнашиб йўлнинг ўнг чет пасти қисмидаги дарахтларига бориб урилиб, йўл транспорт ходисасини содир қилган.

Натижада “Ласетти” автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Р.Фа., Р.С., Р.Фе. ва Э.Р.лар тан жароҳати олиб, вафот этганлар. “Нексия-3” автомашинасида бўлган йўловчи Ж.М ва “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Д.Н.лар тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодикеснинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан