Қашқадарёда Cobalt ҳайдовчиси 14 ва 3 ёшли болаларнинг ўлимига сабаб бўлди

Қашқадарёда Cobalt ҳайдовчиси 14 ва 3 ёшли болаларнинг ўлимига сабаб бўлди

2020 йил 27 июль куни Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Хабарга кўра соат 17:00 лар атрофида 1959 йилда туғилган фуқаро У.Қ. бошқарувидаги Cobalt юқори тезликда келиб, икки нафар: 2006 йилда туғилган И.Д. ва 2017 йилда туғилган Ч.А.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида 14 ёшли И.Д. исмли қиз воқеа жойида вафот этган. Унинг 3 ёшли ўғил бола жияни оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган ва у ерда ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.