Қашқадарёда «Damas» ҳайдовчиси икки ёшли болани уриб юборди

Қашқадарёда «Damas» ҳайдовчиси икки ёшли болани уриб юборди

27 май, чоршанба куни соат 09:00 да 22 ёшли Н.Т., «Damas» русумли автомашинасида Китоб тумани Искана қишлоғининг ички йўлидан ҳаракатланиб келаётган вақтда 2 ёшли С.М., ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида вояга етмаган бола ўша жойнинг ўзида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.