Қашқадарёда эркак собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

Қашқадарёда эркак собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

Қашқадарёда эркак алимент пуллари низоси сабабли собиқ турмуш ўртоғини ўлдирди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 8 сентябрь, якшанба куни соат 1:00 ларда фуқаро Т.Э. (1979-й.) Қашқадарё вилояти, Нишон туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П. (1981-й.) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақтида эркак қўллари билан бўғиб, собиқ турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3