Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда эшакларга аёвсиз муносабатда бўлган ота 12 суткага қамалди
8.04.2022 09:25,  
138

Ижтимоий тармоқларда болалар кўз ўнгида эшакларни аёвсиз калтаклаётган фуқаронинг видеоси тарқалган эди

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида воқеа 2021 йил 20 август куни Чироқчи тумани “Лангар” МФЙда яшовчи А.И. ҳовлисида эшакларга шафқатсизларча муносабатда бўлиб, уларни уриб азоб бергани аниқланди. 

Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судига тақдим этилди ва суд томонидан ҳуқуқбузарни Ўзбекистон Республикас Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми ва 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топиб, фуқаро А.И. га нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва воқеанинг иккинчи иштирокчиси вояга етмаган фарзанди Б.С. нинг хатти-ҳаракати учун ҳам А. И. га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (икки юз етмиш минг сўм) миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан