Қашқадарёда еттинчи бозор карантинга ёпилди

Қашқадарёда еттинчи бозор карантинга ёпилди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Бир ҳудудда бир кун» лойиҳаси доирасида Ғузорга ташрифи давомида тумандаги «Карвон» бозорининг карантин қоидаларига амал қилмай ишлаётганлигига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

- Бу бозор вирус учун тайёр ўчоқку, - деган Зойир Мирзаев. - Бозорнинг 9 та кириш жойи бор, қани санитария, профилактик тадбирлар йўқ. Бозор тезкор дезинфекция ишларини амалга ошириш учун карантинга ёпилади. Ушбу масалада Президент Шавкат Мирзиёев ҳам алоҳида тўхталиб, «Темир интизом ва юксак масъулият билан кечаю кундуз иш давом этиши керак», дея таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Карвон» бозори вилоятда карантинга ёпилган еттинчи бозор бўлди.