Қашқадарёда фуқаро ака-укани ўроқ билан жароҳатлади

Қашқадарёда фуқаро ака-укани ўроқ билан жароҳатлади

ИИВ хабарига кўра, 5 июль куни Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг 25 ёшли укасини ўроқ билан жароҳатлаган.

Натижада олинган жароҳат сабабли ака-укалар касалхонага ётқизилган.

Хабарда ҳозир жиноятчи қўлга олингани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.