Қашқадарёда гиёҳванд моддалар етиштираётган 63 ёшли отахон ушланди (фото)

Қашқадарёда гиёҳванд моддалар етиштираётган 63 ёшли отахон ушланди (фото)

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Қашқадарё вилоятида 2020 йилнинг 11 сентябрь куни соат 19:00 да Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Унда 63 ёшли А.Г.нинг яшаш уйи ҳовлиси кўздан кечирилганида 2 та тахтадан ясалган идишда, 2 та темир челакка ва 5 та елим идишда ҳамда 1.5 м/кв майдонида экилган жами 11 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимликлари, шунингдек уларнинг ёнида елим идишларда 25 дона баландлиги 2 см.дан 12 см.гача бўлган каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги ниҳолларини экиб парваришлаб келаётганлиги, шу билан бирга 11 туп ўсимликлардан юлиб олиниб қуритиш учун қоғоз бўлагига ёйиб қўйилган 5.1 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Г.,га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида А.Г., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.