Қашқадарёда ҳам 160 дан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди

Қашқадарёда ҳам 160 дан ортиқ коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди

2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 838 (+168) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 986 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.