Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда жазони ижро этиш колонияси ходими маҳкумга енгил шароит яратиб бериш эвазига 1600 доллар пора олди
10.03.2022 20:59,  
150

Фуқаро А.Р.нинг ариза юзасидан вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир
ўтказилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси хабар берди.

10-сонли жазони ижро этиш колонияси тезкор ходими Б.Ҳ. колонияда жазо ўтаётган маҳкум М.Ю.га енгил шарт-шароитлар яратиб бериш, унга уяли телефон аппарати олиб кириб бериш эвазига 8 март куни 1 600 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан