Қашқадарёда «Камаз» ҳайдовчиси 7 ёшли қизчанинг умрига зомин бўлди

Қашқадарёда «Камаз» ҳайдовчиси 7 ёшли қизчанинг умрига зомин бўлди

2020 йилнинг 5 август куни Қашқадарё вилоятида 19 ёшли С.С., бошқарувида бўлган «Камаз» русумли автомашина билан бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

«Камаз» ҳайдовчиси Китоб тумани «Қайнар» МФЙ Қонги қишлоғи ҳудудининг ички йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган 7 ёшли Ш.А.,(аёл)ни автомашинаси билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, натижада вояга етмаган Ш.А., воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.