Қашқадарёда коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ўрта оғир даражада

Қашқадарёда коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ўрта оғир даражада

Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига кўра, айни пайтда Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси аниқланган 6 нафар бемор даволанмоқда. Беморларнинг умумий аҳволи ҳамон ўрта оғир даражада.

Вилоят бўйича жами 338 нафар фуқаро стационар, 4918 нафар фуқаро уй шароитида карантинда сақланмоқда (8 апрел соат 18:00 ҳолатида).

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 8 апрел соат 15:30 ҳолатида доимий рўйхатдан ўтган яшаш манзили бўйича Қашқадарё вилоятидан жами 18 нафар шахсда коронавирус инфекцияси қайд этилганини маълум қилган эди.