Қашқадарёда мактабларни дезинфекция қилиш учун 2,363 миллиард сўм ажратилди

Қашқадарёда мактабларни дезинфекция қилиш учун 2,363 миллиард сўм ажратилди

Қашқадарё вилоятида мактабларни дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлаш учун 2 миллиард 363 миллион сўм ажратилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу жараёнга ҳокимликлар масъул ҳамда улар бу жараённи тўлиқ назоратларига ҳам олади.

Ушбу маблағларга 4300 дона пирометр, 6900 дона дозатор ва антисептик воситалар олиб келинади.

Таълим жараёнини ташкил этишда қўлланиладиган дезинфекция воситаларининг бирортаси ҳам ўқитувчи ёки ўқувчилар томонидан харид қилинмайди, дея таъкидлайди ҳокимлик ахборот хизмати.

Вилоят ҳокимлиги шундай ҳолатларга дуч келинса @qvh_murojaat ёки 75 220-03-00 рақамига мурожаат қилишни сўраган. 

7 сентябрдан вилоятда 1091 та мактабда экспримент тариқасида 2-3 тадан синфларда ўқиш бошланди. 14 сентябрдан барча мактабларда ўқиш анъанавий тарзда бошланади.